Паст Дарғомда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар тиббий-кўрикдан ўтказилди
- 19.03.2021 17:58
- 67
- Саломатлик
O`zLiDeP Самарқанд вилояти кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамкорлигида Паст Дарғом тумани тиббиёт бирлашмасида онколог шифокорлар иштирокида “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган, ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар учун бепул тиббий кўрик ўтказилди.
Мазкур хайрли тадбир “Соғлом оила - мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида онкологик касалликларни олдини олиш, саратон ва саратонолди касалликларини эрта аниқлаш ва даволаш мақсадида ташкил этилди.
Тиббий кўрикка соҳанинг етакчи олимлари ва невропотолог, жарроҳ, эндокринолог, акушер-гинеколог, кардиолог, уролог каби юқори малакали шифокорлар жалб этилди.
O`zLiDeP Самарқанд вилояти Кенгаши ахборот хизмати.