Пахтачи тумани ҳокими вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармасига бошлиқ этиб тайинланди

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи А.Бобоев мактабгача ва мактаб таълими соҳаси масъуллари билан учрашди.

Учрашувда тизимда мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳақида сўз юритилди.

Шу пайтгача Пахтачи тумани ҳокими лавозимида ишлаган Музаффар Ҳамдамов вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи этиб тайинлангани маълум қилинди.