Пахтачида ЙПХ ходимлари 1 килограмм опий олиб кетаётган шахсни ушлади

Вилоят ИИБ ЙҲХБ инспекторлари томонидан М-37 халқаро автомобиль йўлининг 147-километрида Иштихон тумани Aзамат қишлоғида яшовчи 1982 йилда туғилган A.Қ. бошқарувида бўлган "Nexia-2" машинаси тўхтатилган.

Ҳужжатларни текшириш пайтида ҳайдовчи ўзини шубҳали тутгани учун машина тегишли тартибда кўздан кечирилган. Бу жараёнда машинанинг орқа ўриндиғи остида 2 дона скотчга ўралган тўртбурчакли аллақандай бўлаклар топилган. Уларнинг ичида ўткир ҳидли модда далилий ашё сифатида олинган.

Ҳайдовчи A.Қ. шу зайлда 1 килограмм опий гиёҳванд моддасини Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл шаҳрига олиб кетаётганини маълум қилган.