Пайариқ туман марказини Челак шаҳри билан боғловчи йўлнинг қолган қисми таъмирланмоқда
Пайариқ тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан жорий йилнинг ўтган даври давомида 12 километрдан ортиқ йўллар таъмирланган. Бу ишларга 2 млрд. сўм маблағ сарфланган.
Шунингдек, Пайариқ тумани марказини Челак шаҳри билан боғловчи 4Р-49 автомобиль йўлининг 5 километр қисми ўтган 2022 йили таъмирланган бўлиб, жорий йилда қолган 5 километрида таъмирлаш ишлари давом этмоқда.
Вилоят автомобиль йўллари бош бошқармаси бош мутахассиси Наврўз Раҳимбердиевга кўра, мавжуд меъёрий қоидаларга асосан, асфальт қопламасидан олдин, йўлнинг асосини мустаҳкамлаб, нишаблиги тўғриланмоқда, ҳимоя воситалари, йўл белгилари ўрнатилмоқда. Умумий ҳисобда тўрт тасмали ҳисобланган йўл ўртасида автомобиль воситаларининг хавфсиз ҳаракатланиши учун ҳимоя тўсиқлари ҳам қўйилмоқда. Шунингдек, таъмирланган йўлларда тунги ёритгичлар ҳам ўрнатилмоқда, дейилади вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси хабарида.