Пайариқда 190 нафар ўқувчи мактабни олтин ва кумуш медаль билан тамомлади
- 20.06.2024 16:53
- 109
- Таълим
“Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остидаги ёшлар фестивали бугун Пайариқ туманида ўтказилди. Фестиваль доирасидаги тадбирлардан бирида тумандаги умумий ўрта таълим мактабларини муваффақиятли тамомлаган битирувчилардан 190 нафарига олтин ва кумуш медаллар тантанали топширилди.
- Кейинги пайтларда аввало, ота-онам ва устозларимнинг бераётган таълим-тарбияси, қолаверса ўзимнинг ҳаракатларим натижасида қатор ютуқларни қўлга киритдим, - дейди тумандаги 6-мактаб битирувчиси Райҳона Тоҳирова. – Инглиз тилини қунт билан ўрганишим натижасида халқаро сертификатга эга бўлиб, мактабни битирмасимданоқ, муддатдан олдин ҳориждаги нуфузли 5 та олий таълим муассасасига ўқишга кириш имкониятини қўлга киритдим. Бугун ҳам мен учун унутилмас кун бўлди. Ёшлар куни олдидан ўтказилаётган фестивалда менга олтин медал тантанали топширилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа