Пайшанба шаҳарчаси туман бўйсунувидаги шаҳар бўлади

Бу давлатимиз раҳбарининг 2025 йил 27 декабрь куни қабул қилинган “Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни янада жадаллаштириш тўғрисида”ги қарорида белгиланди.

Қарорга кўра, Каттақўрғон тумани маркази ҳисобланган Пайшанба шаҳарчаси кенгайтирилади. М-37 халқаро автомагистралидан туман марказигагача бўлган 8 километр йўл, 4 та кўприк таъмирланади. Туманга кириш дарозаси янгиланади ва йўл бўйи хизмат кўрсатиш объектлари ташкил этилади.

Шаҳарчада 2 километро оқова сув тармоғи тортилади, 16 километр саломатлик йўлаклари яратилади.
Бундан ташқари, туманда электротехника кластери ташкил этилади ва ушбу турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи 12 та корхонада кооперация муносабатлари йўлга қўйилади.

Бургансой маҳалласи ҳудудида туризмни ривожлантириш учун тадбиркорлик инфратузилмаси яхшиланади. Кейинги уч йил давомида бу ерда 10 миллион долларлик туризм хизматлари ташкил этилади.