“Пекин-Тошкент” йўналиши бўйича учаётган самолётда 5 нафар йўловчининг соғлиғи ёмонлашди
6 ноябрь куни “Пекин-Тошкент” йўналиши бўйича учаётган HY-502-рейс самолётида 5 нафар йўловчиларнинг соғлиғи ёмонлашди.
ТИВ хабарига кўра, шу сабабли самолёт Гансу провинциясининг Ланчжоу шаҳри аэропортига фавқулодда қўнган. Соғлиғи ёмонлашган Ўзбекистон фуқаролари А.С., М.М., Россия фуқаролари Д.А. ҳамда унинг турмуш ўртоғи ва ўғлига самолёт қўнганидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ва улар шаҳар клиник шифохонасига жойлаштирилган.
Хабарда 7 ноябрь соат 5:41 да самолёт Тошкентга учиб кетгани қўшимча қилинган.
Бош консулхона тиббиёт муассасаси билан доимий алоқа ўрнатган ҳамда мазкур вазиятни ўз назоратига олган.