Покистон: масжиддаги теракт қурбонлари сони ошмоқда
- 31.01.2023 11:47
- 43
- Хориж
Сўнгги маълумотларга кўра Покистоннинг Пешовар шаҳридаги масжидда юз берган портлашда 72 дан ортиқ киши қурбон бўлган, 157 дан ортиқ киши жароҳатланган. Масжидда одам кўп бўлган вақтда худкуш-террорчи портловчи қурилмани ишга туширган.
Портлаш жойида қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Расмийлар қурбонлар сони ортиши мумкинлигини истисно қилмаяпти.
Маҳаллий матбуот хабарига кўра, мамлакатда тақиқланган "Покистон толибон гуруҳи" ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олган. Улар Покистонда ислом қонунларини янада кучайтириш, қамоқдаги гуруҳ аъзоларини озод қилиш ва мамлакатнинг собиқ қабилавий ҳудудларида ҳарбийлар сонини камайтириш учун курашмоқда.
Пешоварда фавқулодда ҳолат жорий қилган.
Теглар:
Покистон
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қозининг боласи
- Ҳозиргина
- Мутолаа
Россиялик ҳарбий спорт клуби таслим қилинди
- Бугун, 14:34
- Спорт
Бу миллатни букиб бўлмас
- Бугун, 11:48
- Мутолаа
Божхона ҳалол тадбиркорлик тарафдори
- Бугун, 10:36
- Иқтисодиёт