Польша Россия билан уруш хавфига тайёргарлик кўрмоқда

Бутун мамлакат бўйлаб Россия билан уруш таҳдиди фонида бомбадан ҳимояланиш иншоотлари текширилмоқда, деб хабар берди RMF 24.

Маҳаллий ҳукуматларга мавжуд паноҳгоҳларни таъмирлаш ва модернизация қилиш, янги ҳимоя иншоотларини қуриш, шунингдек, ахборот ва алоқа тизимларини ривожлантириш учун 5 миллиард злотий ажратилди.

Ҳозирги Польша – Россия муносабатлари тарихий зиддиятлар, хавфсизлик сиёсати ва Украинадаги уруш билан боғлиқ ҳолда кескин ва мураккаб кўринишга эга.

Бундан ташқари яқинда 9 сентябрдан 10 сентябрга ўтар кечаси Россиянинг 19 та дрони Польша чегарасини бузиб ўтди. Польша НАТО кучлари билан биргаликда хавф солган дронларни уриб туширди. НАТО самолётлари жалб этилди, айрим аэропортлар вақтинча ёпилди. Можародан кейин Польша НАТОнинг маслаҳат йиғилишини чақирди, бу мамлакатларга хавфсизликка таҳдид юзасидан муҳокама қилиш имконини беради. Хуллас Польша буни мақсадли провокация деб баҳолади.

Расмий Москва Россия дронлари Польша ҳудудига қасддан кирди деган айбловларни рад этади.