Польша СССРни жаҳон урушини бошлаганликда айблади

Польша Бош вазири Матеуш Моравецкий СССР ва Германия Иккинчи жаҳон уруши бошланишида жавобгар эканини таъкидлади. Бу ҳақда 1 сентябрь куни ТАСС хабар берди.
“Бу нафақат оммавий, балки тоталитар уруш эди. Сабаби, уни икки тоталитар тизим бошлаб берди. Ғояси бўйича тоталитар, деструктив, босқинчи ва муболағасиз жиноий (тизимлар)”, деди Бош вазир.

2020 йилнинг январь ойида Польша Ташқи ишлар вазири ўринбосари Шимон Шинковский Россия президенти Владимир Путинни холокост ҳақидаги бор ҳақиқатни айтиб беришга чақирди. Унинг сўзларига кўра, Россия етакчиси ўз мақоласида Польшани ноҳақ Иккинчи жаҳон урушини бошлаган давлатлар қаторига қўшган.