Президент мактаблари ўқитувчилар учун танлов эълон қилди
Республиканинг бешта шаҳрида ташкил этилган Президент мактаблари малакали ўқитувчиларни фанлар бўйича танлов асосида ишга олади. Улар талабларга жавоб берган тақдирдагина танловдан ўтишлари мумкин. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Тошкент, Наманган, Нукус ва Хива шаҳарларидаги Президент мактаблари ғайратли, ижодкор, ўз касбининг фидойиси, замонавий ўқитиш услубларини амалда қўллай оладиган, салоҳиятли мутахассисларни танловда иштирок этишга таклиф қилмоқда.
Президент мактабларига танлов учун онлайн аризалар 2019 йил 20 июлга қадар қабул қилинади.
Ўқитувчилар қуйидаги фанлар бўйича танлаб олинади:
Математика;
Информатика ва АТ;
Физика ва астрономия;
Кимё;
Биология;
География, иқтисодиёт, тадбиркорлик асослари;
Мусиқа/драма;
Тасвирий санъат;
Технология;
Она тили ва адабиёти;
Рус тили (ўзбек синфлар учун);
Ўзбек тили (Қорақалпоғистон учун);
Инглиз тили (IELTS-7.0/ TOEFL IBT - score 101/ TOEFL Paper based - score 587 халқаро сертификатлари талаб этилади);
Немис тили;
Миллий ғоя ва маънавият асослари мажмуасига кирувчи фанлар;
Тарих (Жаҳон тарихи, Ўзбекистон тарихи, Дин тарихи, Давлат ва ҳуқуқ асослари);
Жисмоний тарбия;
Чақирувга қадар бошланғич тайёрлаш;
Номзодга қўйиладиган талаблар:
олий педагогик маълумотга эга бўлиши;
чақирувга қадар бошланғич тайёрлаш фани ўқитувчисига – ўз йўналиши бўйича камида бакалавр даражасидаги олий педагогик маълумот ёки пенсия олиш ҳуқуқи билан захирага бўшатилган ҳарбий офицер;
камида иккинчи малака тоифасининг мавжудлиги;
умумтаълим муассасаларида 5 йилдан кам бўлмаган педагогик иш тажрибасига эгалиги;
ўзбек/қорақалпоқ (Қорақалпоғистон учун) тилларида саводли ёзма ва оғзаки нутққа эгалиги, инглиз тилини билиши;
компьютер технологияларини ва ўқув жараёнида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши;
ташкилотчилик қобилияти, ижодий тафаккурга эгалиги;
болалар ва катта ёшдагиларнинг ёш ва шахс билан боғлиқ психологиясини билиши;
равон нутқ маданияти;
шахслараро муносабатларни ўрнатиш қобилияти;
якка тартибда ва жамоада ишлаш қобилияти;
ташаббускорлик, стрессга чидамлилиги;
сўнгги 5 йил давомида «Йил ўқитувчиси» кўрик-танловининг Республика, вилоят совриндорлари бўлиши мақсадга мувофиқ.