Қирғизистон ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга ташриф буюради

5−6 ноябрь кунлари Қирғизистон ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев бошчилигидаги делегация Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Ташриф дастурида ҳукумат, ташқи ишлар, инвестициялар ва ташқи савдо вазирликларида ҳамда бошқа идораларда учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Бўлажак музокаралар чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ҳамда ривожланиш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.