Қишлоқ оилавий поликлиникаларига ЭКГ ва УТТ (УЗИ) аппаратлари тарқатилди
- 22.04.2021 15:58
- 114
- Саломатлик
Қишлоқ поликлиникаларидаги асосий муаммо УТТ аппаратининг йўқлиги, борларида эса мутахассис етишмаслиги билан боғлиқ эди. Айни кунларда Самарқандда бу масалада яхши янгилик тарқалди.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабарига кўра, шу кунларда бирламчи тиббий-санитария ёрдами фаолиятини такомиллаштириш лойиҳаси доирасида вилоятга 43 та ЭКГ ва яна шунча УТТ аппарати келтирилиб, барча туманлардаги қишлоқ оилавий поликлиникаларига ўрнатилди.
Бу эса вилоятимизда соғлиқни сақлаш тизими ишини янги босқичга кўтариш, айниқса бирламчи бўғин фаолиятини янада такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар орқали аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш ҳамда халқнинг тиббий хизматдан розилигига эришишда муҳим аҳамият касб этмоқда, дейилади хабарда.
Жиҳозлар тарқатилгани яхши, аммо уни амалда ишлатадиган мутахассислар ҳам бўлса нур устига аъло нур бўларди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа