Қишлоқ хўжалиги вазирлиги дала ишларини вақтинча тўхтатиш бўйича мурожаат билан чиқди

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2025 йил 18 майга қадар бўлган даврда очиқ ҳавода ишлайдиган фермерлар, боғбонлар ва деҳқонларга мурожаат билан чиқди. Мурожаатда айтилишича, айни бугунги кунларда юқори ҳарорат ва кучли қуёш таъсири туфайли кундузги соат 10:00 дан 16:00 гача дала ишларини вақтинча тўхтатиш тавсия этилмоқда.
Вазирликнинг таъкидлашича, бу чора одамларни иссиқ ўтиши, қуёш уришидан ҳимоя қилиш ҳамда меҳнат шароитини хавфсизлаштириш мақсадида амалга оширилмоқда.
Қишлоқ хўжалиги ходимларидан белгиланган вақт оралиғида ишларни кечиктирмасдан, эрталаб ёки кечқурунги соатларга кўчириш сўралди.