Қон қуюқлашишига нималар сабаб бўлади?
Шифокор-валеолог Бахтинисо Азимбоева:
➖Қон қуюқлашишига асосий сабаб коронавирус инфекцияси эмас. Камҳаракатлилик, нотўғри овқатланиш асосий омилдир.
➖Инсон бир кунда ўртача 30 мл. сув (ҳар 1 кг учун ) истеъмол қилиши керак. Қайнатилмаган, минералларга бой, ишқорий муҳитга эга бўлган, сирт таранглиги юпқа бўлган сувгина қонни ишқорий муҳитга айлантириб беролади.
➖Ишқорий муҳитга эга бўлмаган қоннинг кислота муҳити ошиб кетади ва натижада, қон қуюқлашади.
➖Сув ўрнига бошқа турдаги суюқликлар ичилса, танадаги кислота муҳити оширилгани учун қонда эритроцитлар зарядлари (+) ошиб кетади ва уларнинг бир-бирига ёпишқоқлиги ошиб кетади.
➖Жигарда қон қуюқлашиб кетиши олдини оладиган факторлар бор. Жигар яхши ишламаса, қон қуюқлашади.
➖Ёғли овқатларни кўп истеъмол қиламиз. Овқат таркибидаги ёғ танага киргач, парчаланмаса, қонга ўтиб кетади ва липидлар етишмовчилигига олиб келади, эритроцитларнинг қобиғидаги мембраналар ёпишқоқлигини кучайтириб юборади. Бу ҳам қонни қуюқлаштиради.
➖Айни вақтда кўпчилик қони қуюқлашганидан шикоят қиляпти. Юқоридаги келтирилган омилларни бартараф этиш керак ва шундан кейингина организм ўзи қонни нормаллаштиради.
Манба: "Ойдин ҳаёт LIVE" дастури. Ўзбекистон телеканали.