Қор грипп вирусларини йўқ қиладими?
Халқ орасида шундай тушунча бор - гўёки қор ёғса грипп эпидемияси чекинади. Ҳақиқатда ҳам шундайми?
Грипп, куз-қиш даврида қўзғалувчи ва совуқ иқлимни хуш кўрувчи, фаслга доир хасталик ҳисобланади. Бироқ ҳар доим ҳам гриппга совуқ об-ҳаво ёқавермас экан. Ҳаво ҳарорати +4 даражадан -2 даражагача бўлганда, ҳасталик тарқатувчи вирус ўзини аъло даражада ҳис қилади. Иқлим -2 даражадан -9 даражагача пастлаганда грипп вируслари аста-секинлик билан нобуд бўла бошлайди. Лекин совуқ -10 даражадан –15 даражагача етганда грипп вируслари деярли бир зумда нобуд бўлади.
Нисбатан илиқ ўтган қишда грипп вируслари жадаллик билан кўпая бошлайди. Бундай об-ҳаво, айниқса, Ўзбекистон иқлими учун янгилик эмас. Шу сабабли фаслнинг бу даврида кўча-кўйда юрганда ниқоб тақиб юриш тавсия этилади.
Бироқ ушбу маълумотни ҳам ёдда сақлаш зарур: бир марталик ниқоблар ўз хусусиятини 2-2.5 соатда йўқотади. Гриппнинг бошланғич босқичида ва унинг олдини олиш учун бурун бўшлиғини 72 фоизли хўжалик совуни аралаштирилган эритма билан чайиш жуда самарали натижа беради. Совун эритмаси бурун бўшлиғигидаги вирус зарраларини тезда йўқ қилиш ҳусусиятига эга. Ушбу усул бироз ноқулайлик туғдириши мумкин. Аммо бурун бўшлиғидаги грипп вирусларидан халос бўлишга ёрдам беради.
Иссиқ ҳаммом (сауна) қабул қилиш ҳам грипп вирусларини нобуд қилади. Ҳаммом гриппнинг олдини олиш учун энг самарали усуллардан бири ҳисобланади. Ҳаммомдаги иссиқ ҳаво вирусни самарали йўқ қилади. Гриппнинг бошланғич даврида сауна ва ҳаммом қабул қилиш хасталикдан тезда қутулишга кўмаклашади.
Қуёш нури грипп вирусини 3-4 дақиқада нобуд қилади. Қуёшнинг ультрабинафша нурлари деярли барча турдаги вирусларга салбий таъсир ўтказади. Айниқса, грипп вирусининг унга сезувчанлиги юқори.
Қор ҳақиқатдан ҳам гриппни йўқ қиладими? Олимлар “шилта” ва нам қор грипп вирусларининг кўпайишига сабаб бўлишини аниқлашган. Чунки грипп вируси нам ҳавода тез кўпаяди. Лекин “ғичирлаган”, янги ёққан қор ва совуқ иқлим юқумли хасталикларнинг олдини олишга самарали хизмат қилар экан.
Эслатма: грипп хасталиги бошланғич давридан ўтиб кетган бўлса, юқорида кўрсатилган маълумотлар фойда бермаслиги мумкин. Грипп жуда хавфли кассалик ҳисобланиб, унинг аломатлари кузатилган ҳолатларда шифокор қабулига бориш тавсия этилади. Гриппни ўзбошимчалик билан даволаш тавсия этилмайди.
Бекзод МУСУРМОНОВ тайёрлади.