Қор ёғди, чўлликларга ризқ ёғди
- 11.01.2023 11:01
- 161
- Жамият
Қишлоғимиз туман марказидан 45 километр узоқликда жойлашган. Биз яшайдиган ҳудудларни Қaрнaб чўл, дейишади. Чўл бўлгани учун ҳам бизда унча-мунчага қор, ёмғир ёғавермайди.
Адашмасам, қишлоғимизда бугунгидек қор 2008 йил 8 январда ёққанди. Ўшанда қаттиқ совуқ бўлиб, ер қаттиқ музлаган эди.
Кеча эрталабгача 20 сантиметр атрофида қор ёққани “осмонга термулиб” яшовчи чорвадор халқимизга хурсандчилик ато этди.
Гарчи, изғирин шамол қорни жойидан кўчириб, қояларга, сойларга суриб ташлаган бўлса-да, боболаримиз, момоларимиз айтганидек, юртимизга “Қор ёғди, ризқ ёғди”! Ахир, қор ёққани ўт-ўланлар, лалми ғалла-буғдойларимизнинг мўл-кўллиги, биз, чўпон-чўлиқларнинг фаровон турмушидан дарак-да!
Эшқувват Эшнаев,
Нуробод тумани Ағрон қишлоғи.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа