Қўрқув ҳақида қизиқарли фактлар
Аниқланишича, дунёда қўрқмас одамлар йўқ ёки улар ёлғон гапиришади.
Қўрқув табиий ҳодиса, баъзилар ҳатто қўрқувни ўз-ўзини сақлаш инстинкти билан бир даражада қўйишади. Аслида эса ҳамма нарса умуман бошқача ва узоқ вақтдан бери бу мавзуда сохта илмий афсоналар тарқалиб келмоқда.
Мутахассислар қўрқув туғма туйғу эканлиги ҳақиқат ёки ёлғонлиги ҳақида тадқиқот ўтказишди.
Қўрқмаслик мавжуд нарсами?
Тадқиқотчиларнинг фикрича, одамда қўрқувнинг бўлмаслиги кам учрайдиган ирсий Урбах-Вите касаллиги туфайли юзага келади. Бу миянинг қўрқув ҳисси билан боғлиқ ҳудудининг шикастланиши ҳақида гапиради. Жаҳон тиббиётида 300 дан ортиқ бундай ҳолатлар маълум. Аммо бу бизга жасорат кўрсатганларни қўрқоқ дейиш ҳуқуқини бермайди, - қўшади тадқиқотчилар.
Қўрқув туғмами?
Илмий нуқтаи назардан, одамлар фақат иккита нарса - баландлик ва тўсатдан чиққан баланд товушдан қўрқишади. Бошқа барча қўрқувлар йиллар давомида орттирилади ва фойдасиз деб ҳисобланади.
Одамлар нега қўрқади?
Кўпинча одамлар номаълум, яъни ҳали содир бўлмаган нарсадан қўрқишади. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, одамни ҳодисанинг ўзи эмас, балки у ҳақидаги фикрлар ҳам қўрқитади.
Қўрқув фойдалими?
Йўқ, чунки кўп ҳолларда қўрқувлар ҳақиқатнинг бузуқ кўринишидир.
Юқорида айтиб ўтилганидек, одам баландликдан ёки тўсатдан келган ўткир товушлардан чўчиши мумкин. Лекин бировни хафа қилиб, оқибати нима билан тугашини кутиб, қўрқиб юриш қўрқуви, хато қилиш қўрқуви, қарор қабул қилиш қўрқуви ва ҳоказолар баъзан ҳаётни ўзгартириб юборади, лекин яхши томонга эмас.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.