Қўшработда тарвуз пишди
- 04.08.2020 14:45
- 732
- Самарқанд
Қўшработ туманининг лалмикор ерларида токзорлар барпо этилиб, ток ниҳоллари ҳосилга киргунча ораларига полиз маҳсулотлари етиштириш бўйича тажриба тўпланмоқда.
Хусусан, ўтган йили туманнинг 7 гектар еридаги токлар орасида қовун-тарвуз етиштирилган бўлса, бу йил 20 дан ортиқ фермер хўжалиги 25 гектар ер майдонида полиз маҳсулотлари парваришлади.
Шу кунларда полиз майдонларида тарвузлар пишиб етилди. “Темирқўрғон”, “Сўғдиёна”, “Ниҳол майсазори”, “Бешбола шамоли” каби фермер хўжаликлари далаларида етиштирилган ҳосил сотувга чиқарилмоқда. Бу эса бозорларимиздаги полиз маҳсулотларининг арзонлашишини таъминламоқда.
Тўлқин СИДДИҚОВ.