Қозоғистон Россия билан коронавирусга қарши вакцина етказиб бериш тўғрисида шартнома имзолади
Россия Федерацияси Қозоғистонга кафолатланган ҳажмда, дунёдаги биринчи “Спутник V” коронавирусга қарши вакцинани етказиб беради. Бу ҳақда 26 август куни Қозоғистоннинг ягона дори-дармон давлат дистрибютори “СК-Фармация” ва Россиянинг тўғридан-тўғри молиялаштириш фонди ўзаро ҳужжат имзоладилар.
Барча синов босқичлари ўз ниҳоясига етганидан сўнг, вакцина Қозоғистонга етказиб берилади.
Қозоғистон ҳукумати матбуот хизмати тақдим этган маълумотга кўра, вакцинанинг барча клиник синовлари якунига етганидан сўнг, хавф гуруҳига кирувчи Қозоғистон фуқаролари бепул ва ихтиёрий равишда эмланади.
Қозоғистон ҳукумати делегациясининг Москвага хизмат ташрифи чоғида Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко ва Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой музокаралар олиб борди. Учрашув чоғида коронавирус тарқалишига қарши ҳамкорликдаги кураш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.