Қозоғистонда Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилди

Қозоғистоннинг Остона шаҳри марказида буюк ўзбек шоири, давлат арбоби Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилди.

Баландлиги тўрт метрдан ортиқ бўлган мазкур ҳайкал Ўзбекистон халқ рассоми, ҳайкалтарош Жасвант Анназаров томонидан яратилди.

Эслатиб ўтамиз, бугунга қадар буюк бобокалонимиз Алишер Навоий ҳайкали Токио, Шанхай, Вашингтон, Москва, Минск, Боку, Мозори-Шариф, Ўш, Душанбе, Сеул каби шаҳарларида қад ростлаган.