“Қурилиш қонуний экани аниқланди, аҳолига ноқулайлик келтираётган қурилиш қолдиқлари олиб ташланади”
- 06.09.2022 15:12
- 123
- Самарқанд
Олдинроқ Самарқанд шаҳар Улуғбек маҳалласидаги қурилишга нисбатан шу ҳудудда яшовчи фуқаро томонидан билдирилган эътироз эълон қилинган ва ҳолат расмий идоралар томонидан ўрганилаётгани айтилганди.
Кадастр агентлиги Самарқанд шаҳар бўлими ҳамда Самарқанд шаҳар ҳокимлигининг архитектура ва қурилиш бўлими масъул ходимлари томонидан ўтказилган ўрганиш якунлари маълум қилинди.
Айтилишича, мурожаатда кўзда тутилган ушбу уй-жойни сотиб олган фуқаро томонидан эски девор ўрнидан кўча учун ўз ҳудудидан қисман жой қолдириб, қайтадан янги девор қураётганлиги маълум бўлган ва мурожаат муаллифига тегишли тушунтиришлар берилган. Қурилиш таъсирида кўчадаги аҳоли ва автомобиллар ҳаракатига таъсир қилаётган қурилиш қолдиқларини бартараф этиш чоралари кўрилган.