Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга қарши дунёдаги биринчи вакцинани рўйхатга олди
Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус инфекциясини (COVID-19) олдини олиш учун қўлланиладиган, Гамалеи эпидемиология ва микробиология Миллий тадқиқот маркази ва Россиянинг тўғридан-тўғри молиялаштириш фонди ҳамкорлигида ишлаб чиқарилган, дунёдаги биринчи вакцинани рўйхатга олди. Бу ҳақидаги маълумот Россиянинг давлат дори-воситалари рўйхатида чоп этилди.
“Дори-воситасининг савдодаги номи: Гам-КОВИД - SARS-COV-2 вируси оқибатида юзага келадиган коронавирус инфекциясини олдини олиш учун қўлланиладиган ВакКомбинацияланган Векторли вакцина. Халқаро патентланмаган ёки гуруҳланган ёки кимёвий номланиши: коронавирус инфекциясини (COVID-19) олдини олиш учун қўлланиладиган вакцина”, - дейилган чоп этилган рўйхатда.
Россиянинг тўғридан-тўғри молиялаштириш фонди ва Гамалеи МТМ, айни вақтда клиник синовдан ўтказилаётган, Россиядаги дастлабки вакцинани ишлаб чиқариш учун фаол ишлар олиб бордилар.