Россияда коронавирусга қарши кучли вакцинанинг номи маълум қилинди
- 03.06.2020 18:40
- 1121
- COVID-19

COVID-19ни даволаш мақсадида яратилган “Авифавир” дориси мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан маъқулланди. Клиник тадқиқотлар “Авифавир”нинг коронавирусга чалинган беморларни даволашда юқори самардорлигини тасдиқлади. Ҳозирда якуний текширувларда 330 нафар бемор иштирок этмоқда.
- Ҳомийлигимиз остида тайёрланган “Авифавир” препарати нафақат Россияда, балки жаҳонда ҳам коронавирусга қарши кураша оладиган илк дори-дармонлардан бири ҳисобланади, - дейди Россия инвестициялар киритиш жамғармаси бош директори Кирилл Дмитриев. – У коронавирус тарқалишининг олдини олиб, унга чалинган беморларни даволашда ҳам юқори самаралидир. Чунки у 2014 йилда Японияда тарқалган гриппнинг оғир формаси билан оғриган беморларни даволашда синовдан ўтказилган.
Дилмурод ТЎХТАЕВ тайёрлади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ака-укаларни яраштирган қурувчи
- Кеча, 17:45
- Мутолаа
Хитойдан ким нима билан келди?
- 09/06, 16:35
- Иқтисодиёт