Россияда шаурмадан оммавий заҳарланиш қайд этилди
- 20.06.2023 11:00
- 92
- Хориж
Братск шаҳрида шаурма истеъмол қилгандан кейин заҳарланиш аломатлари билан тиббий ёрдамга мурожаат қилган россияликлар сони 101 нафарга етди, деб маълум қилди Иркутск губернатори Игор Кобзев.
“Кафега ташриф буюрган жами 101 киши шифокорларга мурожаат қилган бўлса, улардан 22 нафари болалар”, — дея тушунтирди губернатор.
Шу билан бирга, 51 жабрланувчи касалхонага ётқизилган. Таъкидланишича, заҳарланиш бўйича оғир ҳолатлар кузатилмаган.
Унинг қўшимча қилишича, оммавий заҳарланиш бўйича тергов ишлари прокуратура назоратида. Роспотребнадзор мутахассислари кафеда идиш-товоқ, тайёрлаш жараёни, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш шартлари бузилганлигини, шунингдек, корхона ходимларининг шахсий гигиенасига риоя қилиш учун шароит йўқлигини аниқлаган.
Теглар:
овқатдан заҳарланиш