Россияда вакцинадан бош тортган ходимлар жазоланмоқда
- 16.08.2021 16:01
- 36
- COVID-19
Россиядаги ҳар бешта компаниянинг бири коронавирусга қарши вакцина олишдан бош тортган ва бунинг учун тиббий сабаблари бўлмаган ходимларни ишдан четлаштирган ёки бўшатган.
“Forbes”нинг маълум қилишича, вакцина олиши мажбурий бўлган 900 та компания ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра, уларнинг 47 фоизида ходимларнинг ўндан бир қисми, 33 фоизида учдан бир қисми, 12 фоизида эса ярмидан кўпроғи эмлашдан бош тортган.
Ушбу компаниялар томонидан эмлашдан бош тортган ходимларга турлича муносабат бўлмоқда. Ташкилотларнинг қарийб 50 фоизи ходимларга нисбатан ҳеч қандай чора кўрмаган, аммо 16 фоизи ходимларини ишдан четлатган, 5 фоизи эса ишдан бўшатган.
Мутахассисларнинг фикрича, мажбурий эмлаш сабабли ходимларнинг оммавий ишдан бўшатилиши ёки бошқа соҳаларга ўтиб кетиши ҳолати юз бермайди. Чунки ҳозирги вақтда Россия меҳнат бозори кадрлар етишмаслигини бошдан кечирмоқда.