Ростов ва Самарадан минг нафарга яқин юртдошларимиз Ўзбекистонга олиб келинмоқда
- 25.08.2020 11:45
- 72
- Ўзбекистон
Республика махсус комиссияси Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясининг Шимолий Кавказ ва Жанубий федерал округларидан ҳамда Самара вилоятидан олиб келиш учун “Тошкент-Ростов-Дон-Тошкент” ва “Тошкент-Кинель-Тошкент” темир йўл рейсларини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Ўзбекистоннинг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 23 август куни 927 нафар юртдошларимиз билан поезд “Первомайская” станциясидан Ўзбекистонга жўнаган.
Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси хабар қилишича, ватандошларни олиб келиш учун “Ўзбекистон темир йўллари” AЖ поезди Самара вилоятининг “Кинель” станциясига 24 август куни етиб келиши режалаштирилган.
Ватанимизга қайтиб келганидан сўнг Ўзбекистон фуқаролари Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган талабларга қатъий риоя қилган ҳолда карантинда бўлишлари шарт.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!