Руслан Қурбонов Ўзбекистон енгил атлетикаси тарихини янгилади

Айни кунларда Қатар пойтахти Доха шаҳрида енгил атлетика бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда. Қувонарлиси, ушбу кун терма жамоамиз учун омадли келмоқда.

Нуфузли мусобақанинг уч ҳатлаб сакраш секторида стартга чиққан Рио олимпиадасининг иштирокчиси Руслан Қурбонов 16.93 метр натижа қайд этиб, ушбу йўналиш бўйича Ўзбекистон енгил атлетикаси тарихида биринчи бор Осиё чемпионлигини қўлга киритди.