Самарқандлик 16 ёшли спортчи қиз Осиё чемпиони бўлди
- 13.02.2023 19:31
- 291
- Спорт
Қозоғистоннинг Остона шаҳрида енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги 10-қитъа чемпионати якунланди.
30 дан ортиқ мамлакатдан 500 нафарга яқин енгил атлетикачи иштирок этган чемпионатда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 та олтин, 1 тадан кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлди.
Мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилган самарқандлик 16 ёшли таниқли спортчи Шарифа Давронова уч ҳатлаб сакраш дастурида 13.98 метр натижа кўрсатиб, олтин медални қўлга киритди.
Шарифа Давронова 2022 йил енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган эди.
Теглар:
енгил атлетика
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Камбағалликни камайтиришда нималар муҳим?
- Кеча, 20:01
- Иқтисодиёт
Бугун шоир Нодир Жонузоқ туғилган кун
- Кеча, 19:56
- Мутолаа
Юр, чиқайлик сайрга, дўстим...
- Кеча, 18:39
- Мутолаа
Дунё нефть бозоридаги асосий денгиз артериялари
- Кеча, 18:33
- Хориж