Париж-2024: Самарқандлик енгил атлетикачи Шарифа Давронова олимпия ўйинларига йўлланма олди
- 08.07.2024 16:53
- 66
- Спорт
Бутунжаҳон енгил атлетика федерацияси Париж-2024 мусобақасига йўл олган спортчилар номини эълон қилди.
Унда Ўзбекистон терма жамоасининг 4 нафар аъзоси узунликка сакраш, кўпкураш, баландликка сакраш ва уч ҳатлаб сакраш рейтинги орқали Париж-2024 иштирокчилари қаторидан жой олди.
Уч ҳатлаб сакраш дастурида самарқандлик Шарифа Давронова ҳам олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритди. Шарифа енгил атлетика бўйича Осиё ва жаҳон чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби бўлган. Ўтган йилда Осиё енгил атлетика ассоциацияси томонидан “Йилнинг энг яхши ёш енгил атлетикачиси” ҳам деб топилганди.
Эслатиб ўтамиз: Париждаги Олимпия ўйинларига борадиган самарқандлик спортчилар сони 15 нафарга етди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа