"Париж-2024": Ўзбекистон делегацияси байроқдорлари номи эълон қилинди
- 02.07.2024 11:32
- 459
- Спорт
Тошкент шаҳридаги Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида Ўзбекистон делегациясини Париж-2024 ХХХIII ёзги Олимпия ўйинларига тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди.
26 июлдан 11 августга қадар Франциянинг Париж шаҳрида ёзги олимпиада ўтказилади. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон делегациясининг Париж-2024 ёзги Олимпиада ўйинларининг тантанали очилиш маросимидаги байроқдорлари номи эълон қилинди.
Унга кўра, бокс бўйича жаҳон чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби Абдумалик Ҳалаков ҳамда қиличбозлик бўйича Осиё ўйинлари ғолиби Зайнаб Дайибекова Франциянинг Париж шаҳрида ўтказиладиган Олимпия ўйинларида Ўзбекистон спорт делегациясининг байроқдорлари бўлади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа