“Париж-2024”: Самарқандлик уч нафар дзюдочи олимпия ўйинларига йўлланма олди

Дзюдо бўйича юқори натижаларга эришиб келаётган спортчиларимиз Давлат Бобонов, Диёра Келдиёрова ҳамда Сардор Нуриллаевнинг олимпия ўйинларида иштирок этиши тасдиқланди. Шу тариқа, ҳозирга қадар олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритган самарқандлик спортчилар 14 нафарга етди.

Олимпия ўйинларига:

- бадиий гимнастика бўйича Тахмина Икромова, Амалия Мамедова,;
- юнон-рум курашидан Ислом Баҳромов;
- бокс бўйича Нигина Ўктамова, Ситора Турдибекова;
- академик эшкак эшиш бўйича Собиржон Сафаралиев, Шаҳзод Нурматов;
- камондан отиш бўйича Амирхон Содиқов,
- дзюдо бўйича Давлат Бобонов, Диёра Келдиёрова, Сардор Нуриллаев.

Паралимпия ўйинларига:

- пара енгил атлетика бўйича Ҳусниддин Норбеков, Кубаро Ҳакимова ва Урганчбек Эгамназаров.