Саида Мирзиёева охирги ўқиган китоблари рўйхати билан бўлишди

Ўзбекистон Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева facebook‘даги саҳифасида охирги ўқиган китоблари рўйхатини эълон қилди.

«Маълумки, китоб ҳаётимизда жуда муҳим ўрин тутади, чунки мутолаа атрофдаги оламни англаш, юксак марраларни забт этиш, шахс сифатида камол топиш, ўқилганлардан сабоқ чиқаришимизга ёрдам беради. Хорижий адабиётдан мен охирги ўқиган китоблар рўйхати билан бўлишишни истардим:

Ли Куан Ю «Учинчи дунёдан — биринчига»

Параг Ханна «Келажак — Осиёники»

Тара Вестовер «Ўқувчи қиз»

Виктор Франкл «Ҳаётга ‘Ҳа!’ демоқ»

Гўзал Яхина «Фарзандларим»

Сиз-чи, қандай китобларни ўқидингиз?».