Саида Мирзиёева оила аъзолари билан Шайх Зайд масжидини зиёрат қилди

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари, Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш комиссияси аъзоси Саида Мирзиёева 16-17 февраль кунлари Дубайда ўтаётган Бутунжаҳон аёллар форумида иштирок этди.

Бугун у оила аъзолари билан Абу Дабидаги Шайх Зайд масжидини зиёрат қилгани ҳақида телеграм каналидаги расмий саҳифасида хабар қолдирди:

“Турмуш ўртоғим, фарзандларим ва укам Алишер билан Шайх Зайд масжидини зиёрат қилдик. Муқаддас зиёратгоҳда юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги, оиламиз мустаҳкамлиги ва дўстларимиз соғлигини сўраб дуо қилдик”.