Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Саида Мирзиёева фаол аёллар билан атроф-муҳитга шафқатсиз муносабат масаласини муҳокама қилди

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева фаол аёллар билан атроф-муҳитга шафқатсиз муносабат масаласини муҳокама қилди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаларида пост қолдирди.

«Бир гуруҳ фаол аёллар ижтимоий тармоқларда жамиятнинг атроф-муҳитга шафқатсиз муносабати масаласини кўтариб, унинг олдини олиш юзасидан мавжуд таклифларини мен билан муҳокама қилмоқчи эканликларини билдирган эди.

Кеча биз улар билан учрашдик. Ишни қандай ташкил қилиш мумкинлигини келишиб олдик. Умид қиламанки, биз жамоатчилик кўмаги билан мавжуд муаммоларга қарши биргаликда курашамиз ва уларни бартараф этамиз», деб ёзган Саида Мирзиёева.