«Samarqand Half Marathon» Сурхондарёда давом этмоқда

Жорий йилнинг 1-16 ноябрь кунлари бўлиб ўтаётган «Samarqand Half Marathon» доирасида Сурхондарё вилоятида ҳам югуриш тадбири давом этмоқда.

Бугун, эрта тонгдан вилоят туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси, туристик фирмалар, меҳмонхона хўжалиги ходимларидан иборат бир гуруҳ кўнгиллилар Термиз шаҳрининг марказий кўчалари бўйлаб югиришда иштирок этди.

"Самарқанд ярим марофони”дан тушган маблағ аутизм билан касалланган болаларга Ўзбекистондаги мактаб-интернатлардан бирининг бадиий студияси учун йўналтирилади.