Самарқанд шаҳар куни муносабати билан СамДУда илмий-амалий конференция бўлиб ўтмоқда
Тадбир аввалида шаҳар ҳокими Ф.Умаров барча самарқандликларни байрам билан табриклаб, Самарқанд шаҳридаги ўзгаришлар, кейинги йиллардаги турли кўрсаткичлар ҳақида маълумот берди.
- Бугунги кунда 38 та хорижий давлатлардаги шаҳарлар билан "Биродар шаҳар" меморандумларини имзоладик, - деди Ф.Умаров. - Ҳозирда 17 та мамлакатнинг йирик шаҳарлари билан биродарлик келишувлари устида ишлар олиб бормоқдамиз.
Шаҳримизга ташриф буюрувчи хорижий сайёҳлар сони етти йил аввал 500 мингтага ҳам етмас эди. Ҳозирда 2 миллионга яқин сайёҳлар ташриф буюрмоқда.
Меҳмонхоналар сони 96 тага кўпайиб 164 тани, уй меҳмонхоналари 319 тага ортиб, 351 тани ташкил этади.
Экспорт салоҳияти 5 йил давомида 217 миллион долларига ортиб, 326 миллион долларни ташкил қилмоқда. Шаҳримизда қиймати умумий қиймати 507,2 миллион долларлик 84 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Жорий йил якунига қадар 19 та лойиҳада 400 миллион долларлик тўғридан тўғри хорижий инвестиция ўзлаштиришни режа қилган эдик. Бугунги кунга қадар 206 миллион долларлик хорижий инвестициялар ўзлаштирилди.
Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 11 триллион 81 миллиард сўмга ортиб, 14 триллион 843 миллиард сўмни ташкил қилмоқда.
Аҳоли жон бошига ҳисобласак, 18 миллион сўмга ортиб, 25 миллион сўмга етди. Вилоят кўрсаткичида биринчи ўринда бўлиб, 45,4 фоизни ташкил қилади.
Хизмат кўрсатиш ҳажми 7 триллион 278 миллиард сўмга ортиб, 12 триллион 474 миллиард сўмни ташкил қилмоқда. Аҳоли жон бошига ҳисобласак, 11 миллион 538 минг сўмга ортиб, 21 миллион сўмга етди.