Самарқанд шаҳридаги 27-автобус йўналишига вақтинча ўзгартириш киритилди
- 28.11.2020 20:03
- 470
- Самарқанд
Самарқанд шаҳар Мирзо Улуғбек кўчасидаги таъмирлаш ишларининг иккинчи босқичи бошланганлиги муносабати билан юзага келаётган тирбандликнинг олдини олиш мақсадида Мир Саид Барака кўчасининг Баҳодирхон кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Амир Темур кўчасигача бўлган қисмида транспорт воситаларининг бир томонлама ҳаракатланиш тартиби жорий этилди.
Шу сабабли “Темирйўл АББ – Обод маскан маҳалласи” йўналишида қатновчи 27-автобус Гагарин кўчаси орқали Мирзо Улуғбек кўчасига чиқиб, ўз йўналиш жадвали бўйича давом этади, деб хабар бермоқда вилоят транспорт бошқармаси ахборот хизмати.