Самарқанд туманида 10 нафар ногиронлиги бўлган фуқаролар уйли бўлди
Туманда кам таъминланган оилалар ва жисмоний имконияти чекланган инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб шароит яратиш борасидаги эзгу ишларнинг кўлами тобора кенгайиб бормоқда. Халқаро ногиронлар куни муносабати билан ташкил этилган байрам тадбири доирасида ана шу анъана давом эттирилди.
Тадбирда туман ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари иштирок этиб, юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилганлигини таъкидлади.
Шундан сўнг туман ҳокимлиги томонидан ногиронлиги бўлган 16 нафар фуқарога ногиронлик аравачалари топширилди. Иштирокчиларга байрам дастурхони ёзилди.
Куннинг иккинчи ярмида 48 та хонадонга эга бўлган кўп қаватли уйларнинг калити ўз эгаларига топширилди. Улар орасида 10 нафар ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳам ўз уйларига эга бўлишди.
Айтиш жоизки, хотин-қизларни қўллаб қувватлаш жамоат фонди ва туман ҳокимлиги томонидан ногиронлиги бўлган фуқароларнинг ҳар бирига имтиёзли уй-жой учун бошланғич тўловлар ўтказиб берилган.
Самарқанд тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.