Ҳеч ким эътибордан четда қолмайди
3 декабрь — Халқаро нигиронлар куни муносабати билан “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Самарқанд вилоят бўлими томонидан ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида бир қатор хайрия тадбирлари қилиняпти.
Жумладан, вилоятдаги 60 нафар фуқарога 22,0 млн сўмлик, шундан 6 нафарига ногиронлик аравачалари, 55 нафарига эса эҳтиёжига кўра кийим-кечак маҳсулотлари берилди.
Шунингдек, халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгашининг тегишли қарорига асосан фонднинг Самарқанд шаҳар бўлинмаси қошида ташкил қилинган “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисоб рақамидан катталар ва болалар учун мўлжалланган 53 дона ногиронлик аравачалари харид қилиш учун 79,3 млн сўм, 30 дона катталар эшитиш мосламаси харид қилиш учун 40,5 млн сўм ҳамда 12 дона юриш мосламаси (ходунок) харид қилиш учун 7,6 млн сўм, жами 127,4 млн сўм маблағлар йўналтирилди.
– Олтмиш олти ёшдаман ва ҳозирги кунда кўзларим ожизлиги учун ногиронлик аравачасига эҳтиёжим бор эди, - дейди Самарқанд шаҳридаги Ҳумо маҳалласида яшовчи Аълам Эшонқулов. - Бундай эътибордан мамнун бўлдим.
Бу каби хайрия тадбирлари фонднинг ҳудудий бўлинмалари томонидан вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида давом этмоқда.
“Маҳалла”хайрия жамоат фонди Самарқанд вилоят бўлим бошқаруви ахборот хизмати