Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Жомбойда 14 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга уй-жой олиш учун имтиёз берилди

Жомбой туманида 3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни олдидан байрам тадбири ўтказилди.

Бугун туманда 2500 га яқин ногиронлиги бўлган шахслар истиқомат қилади. Жорий йилда уларнинг 14 нафарига имтиёзли уй-жой учун бошланғич тўловлар ўтказиб берилган. Юзга яқин ногиронлик аравачаси, эшитиш мосламаси, ҳасса-таёқ каби реабилитация воситалари ажратилган.

Тадбирда туман ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари иштирок этиб, меҳмонларни яқинлашиб келаётган Конституция қабул қилинган кун муносабати билан табриклади. Туман ҳокимлиги совғалари ўз эгаларига топширилди.

Маданият бўлими хонандалари ижро этган дилтортар тароналар байрамга ўзгача шукуҳ бағишлади.

– Инсон борки, меҳрга, эътиборга эҳтиёж сезади, – дейди Р.Оқбўтаева. – Кимнингдир кўнглини кўтариш, ҳолидан хабар олиш асл инсонийликдан. Инсон қадри баланд бўлган юртимиз фаровонлигига кўз тегмасин!

Куннинг иккинчи ярмида мутасаддилар хасталикка чалинган фуқаролар хонадонига бориб, уларга байрам совғалари топширилди.

Жомбой туман ҳокимлиги ахборот хизмати.