Самарқанд туманида захирадаги ер майдони савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди
- 19.04.2023 16:56
- 241
- Жиноят ва жазо
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд тумани бўлими ходимлари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилди.
Унда фуқаро Ж.С. “Ў.Т.” МФЙ ҳудудидаги 6 сотих захирадаги ер майдонини фуқаролар М.Қ. ва О.Ҳ.га расмийлаштириб олиб беришни ваъда қилиб, эвазига уларнинг 10 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланиб, шундан 2 000 АҚШ долларини қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Теглар:
ноқонуний ер сотиш
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа