Ерни ноқонуний расмийлаштиришни ваъда қилган кадастр ходими пора билан қўлга тушди
- 13.06.2023 17:59
- 368
- Жиноят ва жазо
Самарқанд вилояти ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан амалга оширилган тезкор тадбирлардан бирида давлат кадастр палатаси Самарқанд шаҳар филиали кадастр муҳандиси, 1967 йилда туғилган фуқаро Б.Б. маҳаллий фуқарога Самарқанд шаҳридаги 24-умумий уйда жойлашган автотураргоҳ ҳудудидан келгусида “омборхона” сифатида фойдаланиш учун шу уй ҳовлисига қўшиб, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига олдиндан келишилган 1 000 АҚШ долларини олаётган вақтда қўлга олинди.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Нафси кўзларини кўр қилган кимсаларнинг тақдири барчамизга ўрнак бўлсин, “Ҳалолнинг оши ширин”.
Теглар:
ноқонуний ер сотиш
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Тадбиркор бўлиш учун энг зарур нарса нима?
- Кеча, 19:50
- Иқтисодиёт
Беморлик билим олишга тўсқинлик қилолмайди
- Кеча, 17:53
- Таълим