Қўшработда ер майдони олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўшработ тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро М.И. фуқаро У.Т.нинг ишончига кириб, “Ота” маҳалла фуқаролар йиғинидаги давлат захирасидаги 2 гектар ер майдонини гўёки ўзига тегишли эканлигини айтиб, 100 миллион сўмга сотишга келишган. 

Ҳужжатларини кейинчалик расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, келишилган пулни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.