Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон ТУРДИМОВ:
- 10.02.2019 13:00
- 335
- Саломатлик
- Бошқа соҳалар каби тиббиётда ҳам мавжуд аҳвол ва тартибга кўникиб қолиш иллати бор. Мисол учун, ногирон ёки бемор сўраб турмаса, патронаж ҳамшираси ўзи бориб унинг ҳолидан хабар олмайди. Ваҳоланки, у мана шу хизмати учун маош олади.
Туман тиббиёт бирлашмаси бош врачи асосан марказий шифохона учун жон куйдиради. Маошининг бир қисми ҚВП ва поликлиника учун эканлиги хаёлига ҳам келмайди.
Никоҳдан олдинги мажбурий тиббий кўрик номигагина ташкил этилади. Бўлажак келин-куёв кўрикдан ўтиш учун олис қишлоқда 60-70 километр йўл босиб туман марказига қатнамайди. Натижада бир киши «илтимос» эвазига ҳамма дўхтирларга имзо қўйдириб беради.
Буни ҳамма билади, аммо ҳеч ким ҳеч нарса демайди, шу ҳолатга кўникиб қолганмиз.
Миллат келажаги, ёш авлод саломатлиги билан боғлиқ бу масалаларга эътиборсиз бўлишга ҳеч биримизнинг ҳақимиз йўқ.