Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи А.Тошпўлатов: Соҳани ислоҳ қилишда журналистларнинг фикри муҳим

Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи А.Тошпўлатов Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан вилоятдаги ОАВ вакиллари ва блогерлар билан учрашди. Бошқарма бошлиғи соҳа ходимларини касб байрами билан табриклаб, вилоят ИИБ ташаккурномаси ва эсдалик совғаларини топширди.

А.Тошпўлатов тизимдаги ислоҳотлар ҳақида гапириб, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, уларнинг олдини олишда профилактика тадбирларининг аҳамиятига тўхталди. Бу борада ОАВ билан яқин ҳамкорлик самарали бўлиши, журналистларнинг таклифлари албатта инобатга олинишини таъкидлади.