Самарқанд вилоятида хизматлар соҳасининг ривожланиши
- 23.09.2020 07:10
- 91
- Иқтисодиёт

Хизматлар соҳасининг ривожланиш даражаси жамият фаровонлигини акс эттирувчи кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. Ресурслар сарфини тежовчи самарали инновацион иқтисодиётни барпо этиш жараёнида хизматлар соҳаси алоҳида ўрин тутади. Чунки у товар ишлаб чиқариш билан таққослаганда, материаллар сарфининг камлигига, харажатларнинг тез қопланиши ва юқори даромадлиликка эга.
Мазкур соҳа халқаро корпорациялар, банклар, авиакомпаниялар, компьютер марказлари, телекоммуникациялар, суғурта, юридик ва консалтинг фирмалар, давлат ва нодавлат ташкилотлар, шунингдек, нотижорат ташкилотларни қамраб олади.
Дастлабки маълумотларга кўра, 2020 йилнинг январь-август ойлари давомида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 8547,0 миллиард сўмга етди. Унинг номинал ҳажми 673,9 миллиард сўмга ошди. Таққослама эквивалентда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 99,3 фоизни ташкил қилди.
Самарқанд вилояти статистика бошқармаси хизматлар соҳаси статистикаси бўлими.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Турли миллатданмиз, лекин ўзбекистонликмиз!
- 2 соат аввал
- Самарқанд
Исроил бутун Ғазо секторини аннексия қилиши мумкин
- 2 соат аввал
- Хориж
Нега ўз тарихимизга бегона бўлиб боряпмиз?
- 2 соат аввал
- Жамият
Манзил колонияда тиббий кўрик ўтказилди
- 2 соат аввал
- Самарқанд
Сўнгги сигарет ҳам тугади, мана...
- Бугун, 14:25
- Мутолаа