Самарқандда 2021 йилда 14815 нафар ишсиз фуқаро касб-ҳунарга ўқитилади
- 26.01.2021 15:29
- 95
- Самарқанд
Бу ҳақда вилоят бандлик бош бошқармасида ишсиз фуқароларни касбга ўқитишни ташкил этиш бўйича бўлиб ўтган ўқув-семинарда маълум қилинди. Шунингдек, жорий йилда 4800 нафар хорижда ишлаш истагини билдирган фуқароларни ҳам касб-ҳунарга ўқитиш режалаштирилган.
Видеоконференция тарзида ўтказилган ўқув-семинарда 2020 йил 20 октябрда қабул қилинган “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонунда белгиланган касбга ўқитишни ташкил этишга доир ўзгаришлар, имтиёзлар ва талаблар тўғрисида сўз юритилиб, ишсиз фуқароларни касбга ўқитиш тартиби тақдимот асосида тушунтириб берилди.
Тадбирда вилоят бандлик бош бошқармаси касбга қайта ўқитишни ташкил этиш шўъбаси мудири Э.Раҳматуллаев 2020 йилда йўл қўйилган камчиликлар тўғрисида тўхталиб, келгусида бундай хатоларга йўл қўймаслик ҳамда режалаштирилган ишларни тўғри ва сифатли бажариш тартиби бўйича тавсиялар берди.
Самарқанд вилоят бандлик бош бошқармаси ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунё стоматологлари Самарқандга келди
- Бугун, 14:37
- Таълим