Ишсизларни касб-ҳунарга ўргатиш марказига сувдан 263 миллион сўм асосиз қарз ҳисобланган
- 20.08.2025 11:38
- 48
- Иқтисодиёт

Самарқандда қайд қилинган бу ҳолат ҳақида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, қўмита томонидан жорий йилнинг 1-ярмида табиий монополия субъектларининг ортиқча ҳисобланган жами 20 миллиард сўмга яқин, хусусан:
электр энергияси соҳасида – 5.5 млрд сўмга яқин,
табиий газ соҳасида – 7.5 млрд сўмга яқин,
ичимлик сув таъминоти соҳасида – 2.5 млрд сўмга яқин,
иссиқлик таъминоти соҳасида – 4.5 млрд сўмдан ортиқ
маблағлар 48 мингдан ортиқ жисмоний ва 100 дан ортиқ юридик истеъмолчиларга қайтарилишига эришилган.
Жумладан, Самарқандда "Ишсизларни касб-ҳунарга ўргатиш маркази" мурожаати асосида “Самарқанд сув таъминоти” АЖ томонидан (ичимлик сувидан) асоссиз ҳисобланган 263 миллион сўм маблағни қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ибратли воқеа: Эҳсон
- Кеча, 19:07
- Мутолаа
Каттақўрғонда яна қулупнай пишди
- Кеча, 18:51
- Қишлоқ хўжалиги
Мутолаа: Снайпер (ҳикоя)
- Кеча, 13:53
- Мутолаа
Севги сабабли таълимдан воз кечиш керакми?
- Кеча, 13:49
- Жамият