Ўзбекистонда 2022 йилда ишсизлик даражаси 9,6 фоиздан 8,9 фоизга камайган

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг маълумотига кўра, 2022 йил давомида турли соҳаларда 2,7 миллион аҳолининг доимий бандлиги таъминланган. 4 миллиондан зиёд аҳоли мавсумий меҳнатга жалб этилган.

Юридик шахслар томонидан 1 миллион 335 минг, шундан янги инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш ҳисобига 305 минг аҳолининг доимий бандлиги таъминланди.

Бандликни таъминлаш борасидаги ишлар натижасида ўтган йилда республикада йил бошига нисбатан ишсизлик 9,6 фоиздан 8,9 фоизга камайган.